ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университетида ташкил этилган Ёзги туризм мактаби иштирокчиларининг қадимий ва навқирон Хива шаҳри бўйлаб саёҳати уюштирилди.
[gallery-17818]
Унда Хитой Халқ Республикасининг Гансу қишлоқ хўжалиги университети ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети талабалари Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” мажмуасидаги зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар, ёдгорлик-мажмуалар, музейлар, янги барпо этилган объектлар бўйлаб саёҳат қилди, тарихимиз ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлди. Саёҳат давомида кўҳна Хоразмнинг ўзига хос осори атиқалари, миллий маданиятимиз ва урф-одатларимизни акс эттирувчи буюмлар айниқса, барчада катта таассурот қолдирди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА