Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари мавсумга шай ҳолатдами?
14:11 / 2022-05-26

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий мавсумда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш жараёнида уларга сифатли тиббий-санитария ёрдамни кўрсатиш юзасидан оромгоҳда ишловчи тиббиёт ходимлари учун семинар ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, мутасадди раҳбарлар, ҳудуд шаҳар ва туманларидан мутахассислар иштирок этди.

Семинарни ўтказишдан мақсад болалар орасида турли хил кўринишдаги юқумли ва юқумсиз касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, болаларни соғломлаштириш ва турли хил нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир.  

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, ҳудуддаги вилоят корхоналари тасарруфидаги 15 та оромгоҳда жорий йилги мавсум 5 июндан бошланиши режалаштирилмоқда. Шу боис, семинарда оромгоҳларининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳақида ахборот берилди.   

 
Моҳигул Қосимова, ЎзА