Ёзги соғломлаштириш мавсуми самарали ташкил этилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 24-мактабгача таълим ташкилотида “Ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ташкил этиш ва “Фавқулодда тўқсон кунлик” тадбирларини амалга ошириш мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ташкил этиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва тарбиявий ишларни янада яхшилаш бўйича келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. Тадбир доирасида турли кўргазмалар ва қизиқарли томошалар намойиш этилди.
Айниқса, кичкинтойлар ижодий ишлари, қўл меҳнати намуналаридан иборат кўргазмалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
[gallery-23702]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА