Ёз – ўтмоқда соз
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказиши учун шароитлар яратилди.
Ўқувчилар дам олиш билан бирга, тил ўрганмоқда, тажрибали мутахассислар томонидан касб-ҳунарга йўналтирилмоқда.
– Ёзги таътилда болажонларимизнинг вақтини самарали ўтқазиш мақсадида мактаб оромгоҳини ташкил этгандик,– дейди мактаб директори ўринбосари Холбиби Темирова. – Ҳозир «Қалдирғоч» соғломлаштириш майдончасида дам олаётган болажонларнинг қувончи чексиз.

Мактабда ташкил этилган оромгоҳнинг биринчи мавсумида 50 дан ортиқ бола ҳам дам, ҳам таҳсил олади.Иккинчи мавсумда эса,ўқувчиларнинг ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини оширишга аҳамият қаратиш кўзда тутилган.
Г. Нусратова,
ЎзЖОКУ талабаси