Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёввойи жониворни отган шахсга чора кўрилди
20:28 / 2026-01-27

Сурхондарё вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Музработ туманининг Буюк ипак йўли маҳалласи ҳудудида, қўшни давлат билан чегара олди минтақасида жойлашган шолипоя дала майдонида ёввойи ўрдак кушандаси аниқланди.

Вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ўз ов қуролидан фойдаланиб ёввойи жониворни ғайриқонуний овлаган фуқаро Б.Р. (исм-шариф ўзгартирилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига мувофиқ жавобгарликка тортилди.

Қонунга зид равишда бир бош ёввойи ўрдак овлагани учун овчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, табиатга етказилган экологик зарар 412 минг сўм деб баҳоланди. Шунингдек, унга 8 миллион 240 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА