Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби такомиллаштирилади
12:40 / 2025-09-18

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, соҳани рақамлаштириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарорига: 

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентнини тасдиқлаш; 

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали  Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш; 

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш бўйича бериладиган аризаларнинг кўриб чиқиш муддатларини мақбуллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади. 

2026 йил 1 январдан бошлаб ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ҳамда ўсимлик етиштирувчилар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси ва бошқа илмий муассасаларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда, питомник ва плантацияларни мониторинг қилади.  

Мониторинг питомник ва плантацияларда ўсимликлар экилган йилда, кейинчалик эса ҳар уч йилда бир маротаба уларнинг турларидан келиб чиқиб, вегетация даврида ўтказилади. 

Мониторинг натижаси бўйича питомник ва плантациялардаги ўсимликлар дунёсининг ҳолати, турли антропоген ва табиий омиллар таъсири остида уларнинг вегетация давридаги ўзгаришлари аниқланади, баҳоланади ҳамда прогноз қилинади.

ЎзА