Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлик баҳори”нинг қорақалпоғистонлик ғолиблари аниқланди
15:17 / 2024-03-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Ёшлик баҳори” республика ёш опера ижрочилари фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда олий ва ўрта таълим даргоҳларининг мусиқа санъати йўналиши бўйича билим олаётган ҳамда ижодий жамоаларда меҳнат қилаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган жами 40 нафарга яқин истеъдод соҳиби қатнашди.

[gallery-16417]

Фестиваль жаҳон мусиқа санъати дурдоналаридан бўлган опера ижрочилигини янада оммавийлаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни катта саҳнага олиб чиқиш мақсадига қаратилган. 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабаси Б. Қидирбоев, Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали талабалари Д. Кеунимжаева, А. Собиржонов, М. Ғоипова, А. Алжонов, Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиси Ф. Ембергенов, Нукус шаҳар “Орзу” эстрада халқ ансамбли аъзоси А. Қалбоев фестиваль ғолиби бўлди ва фестивалнинг пойтахтда ўтказиладиган якуний босқичига йўлланма олди.  

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА