Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг порлоқ келажаги учун овоз бердим
12:39 / 2024-10-27

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда. Андижонликлар сайловда кўтаринки кайфият ва фаоллик билан иштирок этмоқда. Сайловлар жараёнини кузатиб, айрим юртдошларимизнинг сайловдаги иштироки ва сайловлар хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан танишдик.

Ҳусниёбону Жонибекова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистри,  Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори:  

–  Мен Хўжаобод туманидаги ўзим яшайдиган “Гара Гури” маҳалла фуқаролар йиғини идорасида жойлашган 752-сайлов участкасига келиб, ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз бердим. Сайлов участкасида сайловчилар учун барча шароитлар яратилган.   

Мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари, яратиб берилган кенг имкониятлар самараси ўлароқ, ёшларимиз юксак натижаларни қўлга киритмоқда.   

Шахсан мен ҳам кўплаб ютуқларга эришдим. Жорий йилнинг ўзида  “Йилнинг энг яхши маҳалла ёшлари етакчиси” танлови ғолиби, шунингдек, жамоатчилик йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлдим.  

Андижон давлат университетини тамомлаб, бир неча йил Хўжаобод туманидаги Гара Гури маҳалласида Ёшлар етакчиси сифатида фаолият олиб бордим. Бу йил эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасига ўқишга кирдим.   

Ишонаманки, Ўзбекистон ёшлари келгусида улкан ютуқларни қўлга киритади.  Чунки, юртбошимиз, бўлажак депутатлар уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туради.   

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари