Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
10:39 / 2025-10-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ёш молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ёшлар 1+1: молиявий саводхонлик” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди. 

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси ҳамкорлигидаги ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, тижорат банклари мутахассислари, киберхавфсизлик соҳаси вакиллари ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари иштирок этди. Семинар-тренинг аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида молиявий саводхонликни ошириш, уларга амалдаги фойдали билим ва кўникмаларни етказиш, банк пластик карталаридан хавфсиз фойдаланиш ва омонатларни тўғри бошқариш бўйича тавсиялар бериш мақсадига қаратилган. 

[gallery-25798]

Шунингдек, тадбирда сўнгги йилларда фуқаролар ҳаётида учраётган кибержиноятлар ҳамда улардан ҳимояланиш йўллари муҳокама қилинди. Иштирокчиларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун давлатимиз томонидан яратилган қулай имкониятлар, тижорат банкларининг ажратаётган имтиёзли кредитлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар интерактив фикр-мулоҳазалар тарзида ўтгани туфайли талабалар ўз олдига қўйган бизнес ғоя ва режаларини юзасидан соҳа мутахассисларидан фойдали маслаҳатлар олди. Мулоқот савол-жавоблар билан янада қизиқарли тус олди.

Семинар-тренинг якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА