Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг IT-соҳасига қизиқиши ортмоқда
17:08 / 2021-10-08

Бугунги кунда ёшларнинг ахборот технологиялари ҳамда дастурлаш соҳасида таълим олишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу жамиятнинг интеллектуал ва инновацион салоҳиятини юксалтириш йўлида бошланган ижобий ислоҳотларнинг мантиқий давомидир, десак, муболаға бўлмайди.

Мазкур долзарб йўналишдаги мақсадларга эришишда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, соҳа билан машғул ёшлар контингентини кўпайтириш, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 27-сонли Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактабнинг информатика синф хонаси замонавий компьютер жиҳозлари ва ўқув мебеллари билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди.  

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида ахборот технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, меҳнат бозорининг малакали IT-мутахассисларга бўлган талабини қондириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Республикада биринчилардан бўлиб, 190 та мактабгача таълим ва 315 та халқ таълими обектларига тўлиқ оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланди.  

Гулистон шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT-паркнинг филиали ташкил этилиб, технопаркда маҳаллий ёшлар, тадбиркорлар, янги ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун кенг имкониятлар эшигини очди. Бу ерда 15 дан ортиқ ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатадиган корхоналарни жойлаштириш билан юздан ортиқ иш ўрни яратилди.  

Гулистон шаҳридаги 1-сонли хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилди. Мазкур мактабда 2020-2021 ўқув йили учун 33 нафар, 2021-2022 ўқув йили учун 61 нафар ўқувчи 7-синфга қабул қилиниб, жами 94 нафар ўқувчи таълим олмоқда.  

2021 йилда 5 та, 2022 йилда 3 та ва 2023 йилда 2 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши кўзда тутилган.  

Аҳолининг рақамли технологияларда ишлаш кўникмаларини ошириш мақсадида республикада биринчилардан бўлиб, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жами 11 та рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб, 24 та ўқитувчи-тренерлар фаолият олиб бормоқда. Ушбу марказларда компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, веб ва мобиль иловалар яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича 2019-2020 йилларда 1 минг 319 нафар, 2021 йилда 1 минг 458 нафар жами 2 минг 777 нафар тингловчи жалб қилиниб, 1 минг 770 нафари тамомлаган.  

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жами 100 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилиб, ушбу тадбирларга 5 мингдан ортиқ ёш жалб қилинди ва IT соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар билан таништирилди.  

 

ЎзА