Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларга ёшларни фаол жалб этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида ҳудудларда “Тарғибот поезди” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг навбатдаги манзили Тошкент вилояти бўлди.




– Мазкур лойиҳа доирасида вилоят Адлия бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари ва талабаларидан иборат гуруҳ аъзолари шу кунгача Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Зангиота туманларидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларида учрашувлар ўтказди. Тадбирларда ёшларнинг конституциявий билимларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ёш тарғиботчилар томонидан турли интерфаол ўйинлар ва танловлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилмоқда. “Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасаларида ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Навбатдаги учрашувлар Чиноз туманида бўлмоқда, – дейди Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икром Бекниёзов.
А.Мусаев,ЎзА.