Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари мустаҳкамланмоқда
14:31 / 2023-04-14

Янгиланаётган Конституциямизда ёшларнинг жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун энг яхши шароитларни яратиш масаласига алоҳида урғу берилган.

Хусусан, Конституцияга давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади, деган норма киритилмоқда.  

Албатта бу ёшларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун уларга тегишли имкониятлар, яъни соғлом ва уй-жойли бўлиш, таълим олиш, ишга жойлашиш, банд бўлиш ва дам олиш имкониятларини янада кенгайтиради. Гулистон туманидаги Агротехнологиялар техникумида ўқувчи ёшлар ва ўқитувчилар иштирокида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида конституциявий ислоҳотлар моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.  

Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Шавкат Исканов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов, Халқ депутатлари Вилоят кенгаши депутати Норбобо Соатовлар сўзга чиқиб контитуцияга киритилиши таклиф этилаётган янги модда ва нормаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ёшлар сиёсати борасида давлат тегишли шарт-шароитларни яратиш бўйича мажбурият олаётгани, киритилаётган янги нормалар, нафақат ёшларимиз манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг фаровон тақдири учун муҳим эканлиги маърузаларда қайд этилди. Ёшлар билан мулоқот қизғин-савол-жавобларга бой бўлди.

Ш. Суяров, ЎзА