Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг энг яхши 40 та стартап лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллиард сўм ажратилади
13:41 / 2026-02-24

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқоти давом этмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги “Фикрингни бер (Voice Up)” инклюзив оромгоҳини ташкил қилиб, ёшлар ташаббуси асосида ўндан зиёд лойиҳаларни амалга оширди.  

Эндиликда ушбу лойиҳани ҳар бир ҳудудда ўтказиб, 1 минг нафар ёшларни қамраб олиш, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳини ташкил қилиш топширилди.  

“Ўсиш ва ривожланиш (Upshift)” стартап лойиҳаси кенгайтирилиб, бу йил медиа, дизайн, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва инновация йўналишларида ҳам танлов ўтказилади. 

Ёшларнинг энг яхши 40 та стартап лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллиард сўм ажратилади.

ЎзА