Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг экологик саводхонлиги синовдан ўтказилди
15:57 / 2025-11-20

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларининг экологик билим ва масъулиятини ошириш бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этади. Боиси, бугун атроф-муҳит ва атмосфера муҳофазаси билан боғлиқ жуда кўплаб муаммоларга дуч келяпмиз.

Шу маънода Ўзбекистон Экологик партияси томонидан аҳоли ва ёшларнинг экомаданиятини юксалтиришга қаратилган қатор тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар, кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, партия марказий Кенгаши томонидан "Эко интеллект" заковат турнири ташкил этилди.  

Турнирда 14 та жамоа вакиллари экология соҳасида ўз билим ва қобилиятини синовдан ўтказди. Иштирокчилар экология бўйича қизиқарли савол-жавоблар, тезкор викториналар ва интерактив машғулотларда фаоллик кўрсатди. Шу орқали ўз билимларини амалий кўникмаларга айлантириш имкониятига эга бўлди. Беллашув натижасига кўра, 7 та жамоа кейинги босқичга йўл олди.  

Бу каби тадбирлар ёшларнинг экологик саводхонлик, атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт тамойиллари бўйича билимларини янада мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади.  

М.Комилова,

ЎзА