Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг экологик саводхонлиги оширилди
10:53 / 2025-10-04

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистон Экологик партияси Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан "Ёшлар, экология ва қонунчилик" мавзусида семинар-тренинг бўлиб бўтди.

Унда талабаларнинг экологик саводхонлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

— Мамлакатимизнинг эртанги экологик ҳолати бугунги ёшларимизнинг атроф-муҳитга бўлган муносабати, улардаги экологик маданиятнинг қанчалик шаклланиб боришига боғлиқ, дейди, — партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Эргаш Моҳинурхон. — Шу боис ёшларнинг экологик онг ва маданиятини юксалтириш, экологияга оид қонунларнинг мазмун-моҳияти, қоидабузарликлар учун кўриладиган чоралар ҳақида тушунтиришлар олиб бормоқдамиз.

Бу каби тадбирлар ёшларда атроф-муҳитга нисбатан эҳиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини оширади.  

М.Комилова,

ЎзА