Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг экологик маданиятини ошириш долзарб аҳамиятга эга
16:27 / 2023-09-13

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатни асраш, турли экологик муаммоларни бартараф этиш ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Айниқса, бугунги кунда ўта долзарб аҳамият касб этаётган экологик вазият бу борадаги муаммоларга эътиборсизликни хушламайди. Экологик муаммоларни баратаф этиш, атроф-муҳит ободлигини сақлашда аҳоли, айниқса, ёшларнинг масъулиятини ошириш жуда муҳим.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан Тошкент кимё-технология институтида ўтказилган “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги очиқ мулоқотда шу ҳақда сўз борди.  

Мулоқотда партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирок этиб, экологик муаммолар кучайиб бораётган бир пайтда табиатга акс таъсир кўрсатаётган антропоген омилларни камайтириш, экологик маданиятни ошириш борасида тўхталди.

Қайд этилганидек, ёш авлод вакилларининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим-тарбияни кучайтириш, амалий кўникмаларини бойитиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, экологик муаммоларни бартараф этишда шахсий дахлдорликни ошириш, ҳар бир фуқаро масъулиятни ҳис қилган ҳолда ён-атрофга беэътибор бўлмаслиги бугунги кун талабидир.    

Бу каби учрашув ва мулоқотлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни ва ролини, уларнинг экологик маданияти ва билимларини оширишда алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.  

Мулоқотда сўз олган талаба ёшлар экология йўналишидаги тарғибот тадбирларини янада кучайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўз фикрларини, таклифларини билдирдилар.    

М.Комилова, ЎзА