Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг билим, иқтидор ва истеъдод майдони
15:55 / 2023-05-18

Андижон шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан тузилган туман, шаҳар жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.

Президентимиз Шакат Мирзиёев ёшларнинг интеллектуал билим ва салоҳиятини янада юксалтириш, уларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинларини мунтазам ташкил этиш бўйича ташаббусни илгари сурмоқда.

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда "Заковат интеллектуал клуби" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида юртбошимиз  ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган 16 та туман ва шаҳар жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.  

“Заковат” интеллектуал ўйини очилишида сўз олган Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова ва бошқалар томонидан ўтказилаётган “Заковат” мусобақалари ўқувчи ёшларнинг билим ва интеллектул салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши, билим, иқтидор ва истеъдодларини намоён этиши учун майдон бўлаётгани, шу билан бирга, вилоятда интеллектуал фикрлаши юқори ёшлар базасининг шаклланишига ёрдам бераётганлиги алоҳида таъкидланди.  

Қизиқарли ва муросасиз баҳслар асосида ўтган беллашувнинг якуний натижаларига кўра, энг юқори балл жамғарган Андижон тумани жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Беллашувда иккинчи ўрин Олтинкўл, учинчи ўрин Балиқчи тумани ўқувчиларига насиб этди.  

[gallery-11929]

Беллашувнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА