Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг 800дан ортиқ мурожаатлари назоратга олинган
17:51 / 2022-02-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг йил сарҳисоби ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ёшларнинг катта майдонда ўзини намоён қилишига рағбат кўрсатишда, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишда, муаммоларини парламент минбарига олиб чиқишга кўприк бўлишда, қонун ижодкорлигида ёшлар иштироки таъминлашда Қонунчилик палатасининг бўлажак аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлашда, йигит-қизларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтиришда Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг ўрни ортиб бораяпти.   

Ҳисобот даврида комиссия томонидан Қонунчилик палатасига киритилган 50 га яқин қонун лойиҳаларига асослантирилган таклифлар киритилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида улар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Ёшлар билан учрашувларда кўтарилган 836 мурожаатнинг ижро ҳолати секторлар кесимида назоратга олинди.  


 
Мажлисда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби масалалар комиссия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиши таъкидланиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.  

 
Муҳтарама Комилова, ЎзА