Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг 30 нафари ўзини-ўзи банд қилди
16:28 / 2022-11-14

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Когон туманидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ўз меҳнат фаолиятини бошлашлари учун асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари, тикув машиналари берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Когонлик 30 нафар “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларга, ўзларини тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўз бандлигини таъминлаш мақсадида 18 та замонавий тикув машиналари жамланмаси, 1 та сартарошлик жиҳозлари, 7 та пайвандлаш ускунаси жамланмаси ҳамда 3 та ўт ўрувчи мослама топширилди.

– Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларидан самарали фойдаланиб фаолиятимизни янада ривожлантирамиз, – дейди туманнинг “Сиёз-поён” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ситора Икромова. – Давлат раҳбарининг берган эътиборидан чексиз миннатдормиз. Оиламизга қўшимча даромад қилиш учун барча имкониятни яратиб беришди.

Яратилган имкониятдан ёшларнинг 30 нафари ўзини-ўзи банд қилди. Оиласига қўшимча даромад келтириш манбаси яратилди.

Зариф Комилов, ЎзА