Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни юқори даромадли касбларга ўргатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
14:45 / 2023-12-18

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг “Hancom Grоup” компанияси раиси ўринбосари Сонжун Бён бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда вазир Корея ва Ўзбекистон ўртасида аввалдан юқори ҳамкорлик йўлга қўйилгани, жумладан, ITсоҳасини ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш мақсадида Инҳа университети ташкил этилиб, ҳар йили кўплаб мутахассислар етишиб чиқаётгани бунинг яққол намунаси эканини таъкидлади.  

Шунингдек, компания вакили компания ҳақида маълумот берар экан, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича Кореяда етакчи ўринда туришини, бундан ташқари, 30 дан ортиқ бошқа йўналишларда ҳам фаолият олиб боришини маълум қилди.  

Ўз навбатида, компания вакили Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантириш мақсадида “Smart class” замонавий хоналар ташкил этиш ва унда дастурлаш, сунъий интеллект йўналишларида таълим олиб бориш бўйича ўз таклифларини билдирди.  

Шу билан бирга, вазир Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш асосий мақсад эканини таъкидлаб, юқорида берилган таклифни унга ҳамоҳанг тарзда амалга ошириш, ўзбек ёшларини четга чиқмаган ҳолда юқори маошли иш билан таъминлаб, IT хизматлар экспортини оширишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.  

Бундан ташқари, вазир компанияни IT-Park резиденти бўлишга таклиф этиб, ундаги солиқ имтиёзлари ҳақида ҳам гапириб ўтди.  Компания билан яқинликда ишлаш икки томон учун ҳам фойдали бўлишини маълум қилди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА