Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни ватанпарвар этиб тарбиялашда мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди
17:10 / 2024-01-04

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг кенг қатлами орасида ҳарбий ватанпарварликни кучайтиришга доир ҳуқуқий асослар мустаҳкамланиб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2023 йилда ўқувчи ёшларнинг Ватанга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида муҳим ҳуқуқий негиз яратилиб, янгиланган Конституциямизга бу борада алоҳида модда киритилди. 

Хусусан, 78-моддасида “...давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади”, – деб белгилаб қўйилгани ҳам аҳолида ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришнинг ўзига хос ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилади. Шу норманинг яна бир амалий ифодаси сифатида “Ўзбекистон-2030" стратегиясининг биринчи устувор йўналишида белгиланган китобхон ёшларни беш миллион нафарга етказиш, 2030 йилгача қирқ миллионга яқин китоб фондини рақамлаштириш, давлат театрларига томошабинларнинг йиллик ташрифини беш миллионга етказиш мақсадлари ҳам юқорида белгиланган конституцион нормаларнинг амалга ошишига хизмат қилади. 

Бу борада маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиққан ва ўзига хос вертикал тизим яратилишига асос бўлиб хизмат қилган 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида ўн мингга яқин ёшлар етакчилари тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси тасдиқланди. Қарор асосида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари беш босқичда амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, қарорга асосан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Ушбу ҳужжатлар ижроси юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар болалар, ёшларда Ватанга дахлдорлик, ватанпарварлик хислатларини янада мустаҳкамлаб, Ватан равнақи йўлида ўз ҳиссаси ва амалий фойдаси тегадиган ёшларни тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда. 

Асроржон Сатторов, 
Жамоат хавфсизлиги университети доценти, 
Наврўз Мусафоев, 
Жамоат хавфсизлиги университети катта ўқитувчиси.