French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни қўллаб-қувватлашга оид долзарб масалалар ўрганилмоқда
15:39 / 2025-05-19

Шу кунларда республикамиз бўйлаб маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда ёшларга ажратилган ер майдонлари, битирувчиларнинг бандлиги, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳолати ўрганилмоқда.  

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдонлари ажратишга доир кенг имкониятлар яратилган, — деди Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Сирожиддин Тоҳиров. – Ушбу ишларнинг амалга оширилиш ҳолати Республика комиссиясининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Бундан кўзланган мақсад мамлакатимиз бўйлаб ёшлар масалаларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтиришдан иборат.  

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ва ДХХ ходимлари томонидан маҳаллаларда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланиши учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўриб чиқилмоқда.  

Маълумотларга кўра, бир неча кун олдин ДХХ "Cалл-марказ"и ишга туширилган бўлиб, эндиликда фуқаролар, юридик шахслар ва ёшлар Давлат хавфсизлик хизмати ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тезкор мурожаат қилишлари учун 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Гулноза Бобоева, ЎзА