Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни қўллаб-қувватлаш – юрт келажагига муҳим пойдевор (+видео)
15:10 / 2021-01-01

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида барчап соҳалар қатори олий таълим муассасаларига ёшларни қамраб олиш хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори  Авазжон МАРАҲИМОВ ўз фикрларини билдирди.

Университет ректори 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ҳар биримизнинг зиммамизга қатор вазифалар юклаши, ёшларни қўллаб-қувватлаш ғояси замирида, энг аввало, уларга муносиб таълим-тарбия бериш вазифаси туришини қайд этди.  

 Мурожаатномада олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Кейинги йилдан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилиши, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилиши, аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши борасида илгари сурилган ғоялар, албатта, соҳа ривожида ғоят муҳим қадам бўлаяпти.  

Мурожаатда мактагача таълимдан тортиб барча таълим йўналишлари ҳақида сўз боргани бу барча соҳада ислоҳотлар давом этишидан даракдир.  

<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/bEujt7fXn0U" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ёқубжон Мелибоев (видео),ЎзА