Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшларни эшитамиз” платформаси орқали шу кунга қадар 700 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди
14:06 / 2025-11-18

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни рўёбга чиқариш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан йил якунига қадар “Ёшларни эшитамиз” платформаси орқали ёшлар ҳаётига дахлдор масалалар юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Яқинда бошланган “Ёшларни эшитамиз” очиқ мулоқотларида аллақачон 700 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Бу, ёшлар ўз фикрини айтишга, жамиятда ўз ўрнини белгилашга тайёр эканининг исботи.

Ҳар бир учрашувда масъул раҳбарлар қатнашиб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилади, уларнинг таклифлари, ғоялари ва муаммоларини тинглайди.

Пойтахтимизда ташкил этилган навбатдаги учрашув фуқаролик жамияти институтлари ва волонтёр ёшлар билан ўтди. Мулоқотда нафақат муаммолар, балки ечимлар, янги ташаббуслар ҳам илгари сурилди. Фаол ёшлар учун амалий қўллаб-қувватловлар эълон қилинди — бу эса ёшларнинг ғайрати, эзгулик сари интилиши янада кучайишини билдиради.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар 9 кишидан бири волонтёрлик билан шуғулланади. Ўзбекистонда эса бу фаолият 2019 йилдаги “Волонтёрлик тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

“Ёшларни эшитамиз” — бу фақат тинглаш эмас, бу ҳаракат, ишонч, имконият.

Гулноза Бобоева,

ЎзА