Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшларни эшитамиз” лойиҳаси доирасида таклифлар тингланди (+видео)
17:10 / 2025-07-25

Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёшларни эшитамиз” мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида шу йилнинг июль-декабрь ойларида соҳалар кесимида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Бундан асосий мақсад ёш тадбиркорларнинг амалий муаммо ва таклифларини эшитиш, уларга ечим топиш, шунингдек, ёшлар ўртасида тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишдир.  

Мулоқотга қатнашиш очиқ тарзда эълон қилинган бўлиб, телеграм саҳифасида ташкил этилган бот орқали ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари йиғиб олинди. Ушбу таклиф ва мурожаатлар учрашув вақтида турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди.  

Онлайн юборилган саволлар модераторлар томонидан ўқиб эшиттирилди. 

Қайд этилганидек, кўтарилган муаммолар вазирликларга йўналтирилади ва ижроси назорат қилинади. Билдирилган таклифлар асосида давлатимиз раҳбарига ахборот киритилади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5kadqJpQIXQ?si=_0ouEnJjnVvoaYtS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева,

Нишонбой Абдувоитов(видео),

ЎзА