Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларимиз "Laser Run-2023" халқаро платформасида қайд этилди
11:30 / 2023-03-24

Пойтахтимиздаги «Экопарк»да Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб югуриш ва лазерли тўппончадан отиш дастурларини ўз ичига олган "Laser Run-2023" халқаро мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 500 нафар ёш спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.  

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабарига кўра, барча иштирокчиларга тадбир якунида сертификатлар топширилди ва уларнинг натижаси "Laser Run-2023" халқаро платформасига жойлаштирилди.  

Айтиш жоизки, бу каби мусобақаларни ташкил этиш ҳамда иштирокчиларнинг натижаларини халқаро платформага жойлаштириб бориш ҳуқуқи Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи томонидан тақдим этилади.  

Жорий йил "Laser Run-2023" тизимидаги мусобақаларни Ўзбекистонда ўтказиш учун Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи томонидан 3 та квота ажратилган бўлиб, ушбу қизиқарли спорт тадбирлари Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтади.  

Мазкур спорт мусобақаси эса ушбу таснифдаги илк тадбир саналади.  

 

ЎзА