Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлари форуми доирасида ўқувчи-ёшлар тақдимот қилди
19:25 / 2021-12-20

Бутун дунёда 658 миллион болалар бор ва уларнинг маълум бир қисми таълим олиш ҳуқуқидан бебаҳра. Ўзбекистонда умумий ўрта таълим билан болалар қамрови қарийб 100 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, дунёда таълим билан болалар қамровида гендер тенгсизлик кузатилаётган бўлса, мамлакатимизда умумий ўрта таълим мактабларида гендер тенглик тўлиқ таъминланган. 

Бу ҳақда «Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021» доирасида бўлиб ўтган «Замонавий таълим болалар нигоҳида “Z– авлод»  сессиясида атрофлича маълумот берилди. 

Болалар орасида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, таклиф-истакларини баён этиш учун майдон яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда республикамизнинг 14 та Президент, 6 та ижод, 3 та ихтисослаштирилган мактаблари ўқувчилари, халқаро фан олимпиадаси ғолиблари, «Камалак» болалар ташкилотининг сардорлари, жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясида Сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича ташкил этилган онлайн конференция доирасидаги “Artificial Intelligence Journey” танловининг “Data Lady” номинацияси ғолибларидан иборат ўқувчи-ёшлар иштирок этди.  

Форум давомида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари «Халқаро баҳолаш дастурлари: PISA, PIRLS, STEAM”, Ал-Хоразмий мактаби ўқувчилари «21 асрда инклюзив таълим», Республика «Камалак» болалар ташкилоти сардори ўқувчи ёшларда лидерлик қобилиятларини ривожлантиришда “Soft skills” кўникмаларининг ўрни, Ибн Сино мактаби ўқувчилари «Замонавий даврда Экологик маданият» мавзуларида ўз тақдимотларини ўтказди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА