Ёшларга Японияда таълим олиш ва иш имкониятлари хусусида маълумот берилди
Тошкент давлат аграр университетида Япониянинг таълим тизими, меҳнат бозори ҳамда япон тилини ўрганиш имкониятларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда JICA GROW лойиҳаси вакиллари, Ўзбекистон – Япония маркази (UJC) мутахассислари томонидан Японияда яшаш мақоми, (виза) турлари, таълим ва меҳнат соҳасидаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган иш ярмаркасига тайёргарлик жараёнлари хусусида ҳам сўз юритилди. Тадбир сўнгида Япониянинг маданияти, меҳнат муҳити ҳамда таълим тизимининг афзалликлари ҳақида кенг қамровли тақдимот ўтказилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА