Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга маърифат улашиб
12:11 / 2024-12-11

Мамлакатимизда олий таълим муассасалари талаба-ёшларига китобхонлик маданиятини сингдириш, уларнинг бадиий саводхонлигини ошириш ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

Бу каби хайрли ташаббуслар ёш авлодни юртимиздаги адабий жараёнлар билан таништириш, бадиий адабиётга ошно этишда ўзига хос аҳамият касб этмоқда.    

Мазкур лойиҳа доирасида Осиё технологиялар университетида таниқли ижодкор Минҳожиддин Мирзо меҳмон бўлди. Устоз ижодкор Минҳожиддин Мирзо ўз фикрини самимий, таъсирчан, ғоят вазминлик билан ёшларга етказа оладиган шоир экани учрашувнинг янада мароқли кечишида алоҳида аҳамият касб этди.  

Учрашув давомида ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши, дунёқарашини кенгайтиришда маънавият ва мафкуранинг аҳамияти юқори экани қайд этилди. Ёшлар билан очиқ суҳбат давомида китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни нақадар беқиёс экани таъкидланди.  

Қизғин ва самимий ўтган учрашувда ижодкор талабаларга энг сара шеърларидан намуналар ўқишди. Шунингдек, шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар янгради.  

Тошкент давлат шарқшунослик университетида ташкил этилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасидаги адабий тадбир ҳам жуда самимий руҳда бўлиб ўтди.  

Тадбир доирасида Тошкент давлат шарқшунослик университетига таниқли ижодкорлар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоирлар Фахриддин Ҳайит, Фароғат Худойқулова ва Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ходими, драматург – Бобур Ҳамроевлар келишди.  

Таниқли шоира Фароғат Худойқулова “Маърифат улашиб” лойиҳаси талаба-ёшларни китобхонликка жалб қилиш, бадиий тафаккурини юксалтириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилганини эътироф этди.  

Ижодкорлар талабаларга ёзувчилик санъати, бадиий асар яратиш жараёни ҳақида батафсил гапириб беришди. Ўз шеърий намуналаридан ўқишди.  

Учрашув давомида университет ҳовлисига “Яшил макон” умумиллий дастури доирасида дарахт кўчатлари ҳам экилди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА