Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ёшлар ўртасида фирибгарлик, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш (профилактика) чораларини ташкил этиш” мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашга қаратилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ёшлар орасида учраётган кибержиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали вакиллари ўзларининг бой амалий тажрибалари ва муҳим тавсиялари билан бўлишди.
Хусусан, талабаларда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, соғлом ва фаол ҳаёт тарзини танлаш, энг асосийси ватанга садоқат, қонун устуворлигига ҳурмат ва фуқаролик масъулияти туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА