Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Хиёбон оқшомлари" маърифий кечаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда миллий адабиётимизни ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларда ёшлар истеъдодини кашф этиш, адабиётга астойдил ихлос қўйган ижодкорларни қўллаб-қуввалаш масаласи устувор ўрин эгалламоқда.
Ёш ижодкорларнинг республика анъанавий семинарлари, турли ижодий танловлар, адабиёт ҳафталиклари, мулоқотлар бу борада кутилган ижобий самараларни намоён этмоқда. Ёш адиб ва шоирларнинг асарларини саралаб, энг яхшиларини китоб ҳолида чоп этиш анъанаси ижодкорларга ўзгача руҳ, янада кўпроқ ижод завқини бермоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси асосида ўтказилаётган "Хиёбон оқшомлари" адабий-маърифий лойиҳаси ёш шоирларнинг ижод намуналари билан батафсил танишиш, улар фаолиятини атрофлича таҳлил этиш, кузатиш имконини яратмоқда.
Кечада ижодкор ёшларнинг катта гуруҳи ўзларининг янги шеърларини мухлислар ҳукмига ҳавола этдилар.
Н.Усмонова, ЎзА