Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга илҳом бахш этган учрашувлар
20:58 / 2025-11-27

Гулистон давлат педагогика институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ёшлар ва ижодкорлар ўртасида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбир талабаларни китоб мутолаасига жалб қилиш, бадиий саводхонликни ошириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари бўлмиш таниқли ижодкорлар иштирок этди. “Тун маликаси”, “Ажр”, “Нур кукунлари”, “Ишқ” шеърий тўпламлари муаллифи Зебо Мирзо  ўз шеърлари билан ёшлар қалбини забт этган бўлса, ўзбек ҳамда жаҳон ёзувчилари ҳақида илмий мақолалар ва монографиялар муаллифи Адҳамбек Алимбеков адабиётнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, талабалар тарихий жанрдаги “Суюмбика” романи муаллифи Рисолат Ҳайдарованинг  ижод йўли ва ҳаётий тажрибалари борасидаги  маълумотларга эга бўлишди.  

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга ижодкорлардан жавоб олиш имконига ҳам эга бўлишди.  

Учрашувлар нафақат институтда, балки талабалар турар-жойларида, шунингдек, шаҳардаги 8-мактабда ҳам давом этди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири