Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 294-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳарбий хизматчилари ва курсантлари томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди.
Ўқувчи-ёшлар ва педагоглар ўртасида ёнғин хавфсизлиги маданиятини юксалтириш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш, аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда хавфсизлик қоидалари, маиший техника ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, эвакуация тартиби ҳамда зилзила юз берган вақтда ҳаракатланиш қоидалари хусусида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида тушунчалар берилди ва улар амалий ҳаракатлар орқали намойиш этилди.
Академия курсантлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди ҳамда кўргазмали чиқишлар ташкил этилиб, ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш жараёни амалий тарзда намойиш этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик буклетлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича тавсиялар ҳамда огоҳликка чақирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Hfv3oh6MxHk" title="Yoshlarga favqulodda vaziyatlarning oldini olish borasida profilaktik tushunchalar berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА