Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга ер берилди (+видео)
16:55 / 2024-03-25

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани 4-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларидан 80 гектари ёшларга ажратиб берилди.

Тумани ҳокимлиги мутасаддилари маҳалла фаоллари билан биргаликда ишчи гуруҳ ташкил этиб, ерларни аҳолига ажратиш бўйича ҳудудларда ижтимоий дафтарларда турувчи, банд бўлмаган, ишга яроқли бўлган эҳтиёжманд фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди.

Айни кунларда “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларидан 160 нафар вақтинчалик банд бўлмаган уюшмаган ёшга жами 80 гектар ер майдони ажратиб берилди. Ёшлар ушбу ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланиб, юқори ҳосил олиши учун барча қулайлик ва шароит яратиб берилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Ушбу ажратилган ер майдонларига “BMB HOLDING” компанияси тизимида фаолият кўрсатаётган “BMB Agroklaster” корхонаси ва ёшлар томонидан бир хил маҳсулот экиш мўлжалланмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hsaNrZAjIBE" title="Yoshlarga yer berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>,

А.Қаюмов (видео,сурат), ЎзА мухбири