French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга билдирилган юксак ишончни оқлаш ҳар биримизнинг бурчимиз
10:08 / 2021-01-02

2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилиши мамлакатимизда ёшларга берилаётган катта эътибор ва ишончнинг яна бир ифодасидир.

Президентимиз Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида  “Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради. Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз”, деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Якунлаган йилда ҳам биз давлатимизнинг, халқимизнинг ёшларга эътибор ва ғамхўрлигини ҳис этиб турдик. Вилоятимиз шаҳар ва туманларида ёшлар муаммолари ўрганиб ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш учун 732 маротаба хокимлар ва сектор раҳбарлари билан ўтказилган учрашувларда 55 мингга яқин ёшлар иштирок этди. Учрашувда ёшларнинг 6 мингдан зиёд муаммолари ҳал этилди.

Учрашларда билдирилган таклифлар, ташаббусларни қўллаб қувватланиб келинмоқда. Кейинги уч йилда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 136,4 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. “Хар бир ёшга бир гектар” тамойили асосида 6,8 минг гектар ер майдони берилди.

Якунланган йилда бажарилган ишларимизни давлатимиз раҳбарининг мурожаатида белгиланган катта вазифалар кўламидан келиб чиқиб баҳоласак, ҳали улгурилмаган ишларимиз кўп. Ёшларимизни қўллаб-қувватлашда, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини намоён этишда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан ҳали тўлиқ фойдалана олганимиз йўқ.

Айниқса чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларидаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлар учун етарли шарт-шароитлар, моддий техник база билан таъминланмаган. Янги йилда умумтаълим мактаблари сардорлар кенгаши фаолиятини баҳоловчи мониторинг тизимини ишлаб чиқиш устида ишлаяпмиз.

Корхона-ташкилотларда фаолият олиб бораётган бошлағнич ташкилот етакчиларининг фаолияти етарли эмас.

Йил давомидаги фаолиятимизни танқидий таҳлил қилиб, олдимизда турган долзарб вазифаларни амалга ошириш учун аниқ режаларимизни белгилаб олдик. Янги йилда бешта муҳим ташаббус бўйича онлайн платформасини ишга тушириб, йўналишлар бўйича ёшларнинг ҳохиш ва истакларини доимий равишда аниқлаб бориш ва уларга етарлича шарт-шароитлар яратиб беришни ташкил этамиз. Вилоятимизда ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоятдаги 295 та маҳаллаларда “Street workout” (кўча спорти) майдончаларини ташкил этиш мўлжалланаётир. Бу ишда ёшларимизнинг ўзлари фаол иштирок этишларига эришмоқчимиз.

2021 йилнинг биринчи чорагида танловлар ташкил этиб, энг фаол иштирок этган 30 нафар ёш ижодкорлар асарларини ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан нашрдан чиқариш белгиланган.

“Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини ривожлантириш фаоллаштиришда ҳам бажариладиган ишлар кўп. Йил давомида самарали фаолият юритган синф ва мактаб сардорлари учун ҳам республика форумларини ташкил етилса жуда яхши бўларди.

Президентимизнинг мурожаатида белгилаб берилган вазифалар ташкилотимиз зиммасига катта масъулият юклади. Бу вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий база ва барча шарт-шароитлар ва имкониятлар бор.

Жумладан, бугунгача мамлакатимиз парламенти томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилингани ташаббус ҳаракатларимизга кенг йўл очиб бераётир. «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам ёшлар ғамхўрлик масаласи алоҳида белгилаб берилган.

Буларнинг барчаси бизнинг имкониятларимиз. Шу имкониятлардан самарали фойдаланишимизда Юртбошимизнинг мурожаатида ёшларни қўлла-қувватлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар бизга дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Шоҳида ДАМАНОВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши раиси