Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар жиноятчилигининг олдини олишда нималарга эътибор бериш зарур?
11:15 / 2025-08-15

Самарқанд шаҳрида ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш, ишсизлигига барҳам бериш юзасидан “маҳалла еттилиги” аъзолари ва таълим муассасаларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича республика амалий семинари иш бошлади.

Семинарнинг очилишида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Маҳл Сабине хоним, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва бошқа масъуллар иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз юритди.

Уч кун давом этадиган семинарда ёшлар бандлигини таъминлашда “маҳалла еттилиги”нинг ўрни, олий таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш ва битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш, ёшлар етакчиларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш тизими ва болалар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшлар жиноятчилигининг олдини олишда профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчилари ҳамкорлиги, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар, IT, стартап лойиҳа ва дастурлар асосида ишлаётган ёшлар фаолияти ўрганилади.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири