ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Ёшлар марказида танқидий-таҳлилий руҳдаги йиғилиш ўтказилди. Унда республика ишчи гуруҳи ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
[gallery-24958]
Йиғилиш давомида вилоятда ёшлар иштирокида содир этилган жиноятлар ҳолати, уларнинг сабаблари ва оқибатлари атрофлича муҳокама қилинди. Жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, долзарб вазифа ижросида тегишли соҳа вакилларининг масъулиятини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ёшларнинг кенг қатламига тегишли бўлган масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшлар етакчиларига тегишли топшириқлар белгилаб берилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА