Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар жиноятчилигига қарши чоралар муҳокама қилинди
16:02 / 2026-01-16

Андижон вилояти Улуғнор туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви доирасида туман раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Учрашув-мулоқотда мамлакатимизда, хусусан, Улуғнор туманида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, айниқса, бандлигини таъминлаш, фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда туман ҳокими Муҳаммадислом Аҳмаджонов, прокурор Шавкатбек Темиров ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғи Хуршидбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ёшлар билан бевосита суҳбатлашди, уларнинг таклиф, ташаббус ва муаммоларини эшитди. 

Ёшларнинг қатор муаммолари ижобий ҳал этилди, айрим масалалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди, билдирилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди. 

Шунингдек, учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ёшларнинг турли иллат, ёт ғоялар ҳамда “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш хусусида атрофлича сўз юритилди. 

Маҳаллалар, таълим муассасаларида мазкур йўналишдаги тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди. 

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари