Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар – юрт таянчи, келажак пойдевори
17:47 / 2024-06-28

Ёшлар – миллат ва юрт истиқболини белгиловчи улкан куч. Мамлакатимиз эртаси ва буюк келажагини ёшларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган, профессионал тайёргарликка эга, ўз юрти манфаатларига садоқатли янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифа бўлиб келган.

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясида “Адолатчи ёшлар – партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори” мавзусида тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Маҳмудова ёшларни байрам билан қутлади. Мамлакатимизда бугун ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айлангани, жорий йилга “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб ном берилиши ҳам ушбу эътиборнинг амалдаги намунаси эканлигини таъкидлади.  

[gallery-18078]

Дарҳақиқат, кейинги йилларда йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганиши, қизғин фаолият кўрсатиши учун кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир.  

Тадбирда партия тизимида фаолият олиб бораётган “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир сўнггида, бир гуруҳ фаол ёшлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Камола Юсупова,

Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА