Мамлакатимизда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш, соғлом ва қулай муҳит яратиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган изчил ислоҳотлар жараёнида айни пайтда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини алоҳида ўрин тутмоқда.
Президентимизнинг эзгу ташаббуси юртимиз бўйлаб экологик онгни юксалтириш, табиатни асраш маданиятини ривожлантириш ва аҳолининг фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
“Яшил макон” лойиҳаси талабалар ва кенг жамоатчиликни бирлаштириб, экологик масъулият, бунёдкорлик ва биргалик руҳини мустаҳкамламоқда. Бу эса янги авлодда табиатга меҳр ва масъулиятли муносабатни шакллантиришга ҳисса қўшади.
Шу маънода, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали талабалари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ғоялари билан ҳамоҳанг равишда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Уларнинг иштироки таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида, маҳалла ва ижтимоий жамоат ҳудудларида ҳам сезиларли кўринишда намоён бўлмоқда.
Жумладан филиалнинг барча кўнгилли талабалари “Телемарказ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюриб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар. Улар майдонларни тозалаш ва дарахт кўчатларини экишда фаол қатнашдилар.
Ҳар бир экилган кўчат атроф-муҳитга масъулият билан ёндашиш ва табиатни асраш қадриятларини ифодалади. Талабаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари экологик маданиятни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутди.
Филиал раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилган ушбу эзгу ташаббус талабаларда жамоатчиликка ҳисса қўшиш, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор келажакка эътибор қаратиш бўйича кучли рағбат уйғотди. Барча иштирокчилар ўз ташаббускорлиги ва фаоллиги билан ижтимоий масъулиятни шакллантиришда муҳим роль ўйнади.
Ушбу амалиёт шуни кўрсатадики, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида талабалар иштироки улар орасида экологик маданият ҳамда барқарор ривожланиш ғояларини чуқур ўзлаштиришга кўмак беради. Бу эса келажак авлод учун соғлом, пок ва яшил муҳитни шакллантиришда алоҳида ўрин эгаллайди.
Талабаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари маҳалла ва жамоатчилик ҳудудларини ободонлаштириш, табиатга эътибор ва масъулиятли муносабатни мустаҳкамлашда намунавий фаолият сифатида қадрланмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири