English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар янгиланган Конституция берадиган имкониятлардан кенг фойдаланиши керак (+видео)
23:55 / 2023-05-08

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 май куни референдум якунларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, унда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Президент ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UF_GIHsvlZs" title="Ёшлар янгиланган Конституция берадиган имкониятлардан кенг фойдаланиши керак" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат АЮПОВ учрашувда билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, Бош қомусимизда аксини топган баъзи нормалар ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга тўхталди.

– Энди ҳар бир соҳада олдинги қилган ишларимизга қараганда кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Масалан, шу пайтгача фан-таълим соҳасига катта эътибор қаратилди. Натижада йўналишга ёшлар кўп жалб этилди. 2040 йилга бориб мамлакатимиз аҳолиси сони 50 миллион кишига етиши прогноз қилинаяпти. Ўша пайтда ҳам аҳолимизнинг 60 фоизи ёшлар бўлади. Бош қомусимизда ёшларнинг ҳимояси, таълим-тарбия олиши, касб танлаши каби жиҳатлар белгилаб қўйилган. Энди Конституциямизни яхши ўрганишни, у берган ҳуқуқий имкониятлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак. Демак, бу бўйича, тарғибот борасида енг шимариб иш бошлаймиз.  

ЎзА