Ёшлар хавфсиз меҳнат миграцияси бўйича ўқитилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Миграция бўйича ташкилот ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ҳамкорлигида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун “Меҳнат миграцияси дастури – Марказий Осиё” мавзуида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда хавфсиз миграция асослари, одам савдосига қарши курашиш, диний экстремизмнинг олдини олиш каби долзарб мавзуларда малакали мутахассислар томонидан тренинглар олиб борилди.
Тренингдан мақсад маҳаллалардаги потенциал меҳнат муҳожирларини хавфсиз миграция тўғрисидаги муҳим ва аҳамиятли маълумотлар билан яхшироқ хабардор қилиш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини хорижда ҳимоя қилишга тайёр ишга жойлашишда муҳим элементларни ҳисобга олишдан иборат.
Шунингдек, хориждаги меҳнат ва таълим миграциясига чиқиб кетган ёшлар билан алоқа ўрнатиш, уларга иш берувчилар билан келишувда нималарга эътибор бериш кераклигини тўлиқ ўргатишни қамраб олади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА