ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида 1-босқич ўқувчиларининг тантанали “Ваъда бериш” маросими бўлиб ўтди. Анъанавий тадбир ёш авлодни Ватанга садоқат, фидойилик ва масъулият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Маросимда Мудофаа вазирлиги ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари масъул офицерлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари бўлажак юрт ҳимоячиларига омад ва зафар ёр бўлишини тилаб, уларга эзгу тилакларини йўллади.
Ўқувчи-ёшлар юрт олдида Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбни танлаганлигини ифтихор билан таъкидлаб, Ватанга содиқ бўлиш учун тантанали равишда ваъда берди.
Тадбир 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида ўтаётгани билан ҳам алоҳида аҳамиятли бўлиб, ҳарбий таълим муассасасида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ўқитувчиларга эсталик совғалари топширилди.
[gallery-25535]
Ҳарбий оркестр жамоасининг жўшқин чиқишлари, Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича маҳоратлари ва якунда вилоят маданият марказининг таниқли санъат усталари ижросидаги концерт дастури маросимга алоҳида кўтаринкилик бағишлади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА