Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ва спортчилар учрашуви
17:54 / 2025-07-01

Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилган "Беш ташаббус паралимпиадаси" спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган параспортчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги масъул раҳбарлари, Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг тренер-ўқитувчилари ва ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги вакиллари сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Ёшлар куни байрами, ғолибларни эса қўлга киритган ютуқлари билан самимий қутлади. Уларнинг келгуси мусобақаларда катта муваффақиятларга эришишларига тилак билдирди.

[gallery-24124]

– Парабадминтон спорти билан икки йилдан буён мураббийим Жолдасбай Уббиниязов раҳбарлигида шуғулланиб келаман, – дейди спорт мусобақасининг кумуш медали соҳибаси Муқаддас Қолбоева. – Чемпионлик учун курашган эдим. Бироқ омад рақибимга кулиб боқди. Келгусида биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламан.

Учрашув сўнггида республикада спорт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларни, спортчиларнинг эришаётган ютуқларини кенг жамоатчиликка етказиб келаётган бир гуруҳ журналистларга Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА