Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ва сайлов (+видео)
15:57 / 2024-10-23

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида “Ёшлар ва сайлов” форуми доирасида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган интерактив учрашувлар, қизиқарли викторина ва беллашувлар ўтказилиб, ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки кенг муҳокама қилинмоқда.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни “Менинг танловим – обод Ватаним!” шиори остида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар сайловида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 265 мингга яқин жиззахлик ёшнинг иштироки этиши кутилмоқда.  

Бу вилоят бўйича жами рўйхатга олинган 798 минг 756 нафар овоз берувчининг салкам 30 фоизини ташкил этади.

Жумладан, навбатдаги “Ёшлар сайли” сайловолди ёшлар форумига бу гал Жиззах шаҳри мезбонлик қилди. Унда йигит-қизлар учун фойдали бўлган 10 га яқин лойиҳа ва платформа ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Ёшлар ва сайлов” форуми доирасида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган интерактив учрашувлар, қизиқарли викториналар, спорт мусобақалари, “Заковат” интелектуал беллашувлари ўтказилиб, ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки кенг муҳокама қилинмоқда.  

Жиззах шаҳридаги ёшлар форумида 2 мингдан ортиқ фаол ёш иштирок этган бўлса, Зомин тумани Ёшлар маркази биносида “Ёшлар ва сайлов” сайли доирасида “Ёш сайловчининг ҳуқуқлари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида  мингга яқин ёш қамраб олинди.

Ҳудуддаги ёшлар қамрови кўп бўлган корхона, ташкилот ва кластерларда, ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда сайлов қонунчилиги, ундаги ўзгаришлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, ёшлар фаолликка чорланди.  

[gallery-19941]

Давра суҳбати давомида тумандаги фаол ёшлар вакиллари сўзга чиқиб, муҳим сиёсий жараёнда тенгдошларини фаолликка чорлади.  

Ёшлар маркази биносида “Ёшлар ва сайлов” сайли тадбири доирасида шахмат, шашка ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ўтказилган танлов ва мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tJRlPEidWcw" title="Jizzaxlik yoshlar saylovda faol ishtirok etadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жиззах вилоятида ўтаётган ёшларнинг сайловолди форумларида жиззахлик ёш умидли хонандалар томонидан намойиш этилаётган концерт дастурлари иштирокчиларга хушкайфият бағишламоқда.

Бу каби “Ёшлар ва сайлов” форумлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат, видео), ЎзА