Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар умрига зомин бўлаётганлар қўлга олинди
12:10 / 2026-02-12

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда истиқомат қилувчи, 2003 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар фуқаро Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага олиб, нарколаборатория ташкил қилганликлари аниқланди.

Тадбир давомида ушбу манзилдан “закладка” орқали тарқатиш мақсадида тайёрлаб қўйилган 1 кг “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда лаборатория шароитида фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, улардан бирининг телефонида бўлган геолокация орқали, муқаддам Бектемир тумани “Учқун” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл четидаги ариқ ичига яшириб қўйилган 1 кг “Мефедрон” моддаси ҳам олинди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, Юнусобод туманидаги хуфия жойларга яшириб қўйилган наркотикларни олиб кетиш учун келган вақтларида 6 нафар “закладчик” ҳам ушланди. 

Ҳозирда мазкур наркосавдогарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.