Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун янги телетанлов
18:54 / 2021-07-16

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ёшлар учун янги лойиҳа – “Муаммо, ечим ва натижа” мавзуида нотиқлик телетанлови йўлга қўйилди.

 Илк маротаба ташкил этилаётган мазкур танловдан ёшлар ўртасида нутқ маданиятини ошириш, адабий тил ва унинг нормаларига риоя қилинишини тарғиб қилиш, шунингдек, адабий тил бойликлари ва воситаларидан мақсадга мувофиқ, шароит тақозосига кўра ўринли фойдалана олиш кўникмасини бериш ҳамда иқтидорли ёшларни кашф этиш мақсад қилинган.  

 Танловда иштирокчилар ўзлари истаган мавзуда матн тайёрлаб, нутқ сўзлашлари мумкин. Экспертлар томонидан иштирокчининг нутқ қобилияти белгиланган мезонлар асосида баҳоланади. Унга кўра, танланган мавзунинг долзарблиги, нутқдаги сўзларнинг бир-бири билан мантиқий боғлиқлиги, фикрни аудиторияга етказиб бериш маҳорати, нотиқнинг ташқи кўриниши ва энг асосийси, адабий тил нормаларига амал қилиниши инобатга олинади.  

 Танлов 4 босқичдан иборат бўлиб, оромгоҳда тажрибали мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам назарда тутилган. Сўнгги босқич телевизион форматда суратга олинади. Айнан шу босқичда энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи нотиқ, деган номга сазовор бўлади. Ўз нотиқлик санъатини намойиш қилишни истаган ёшлар жорий йилнинг 1 августига қадар @notiq_motivatsionbot орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, талабгорлар телеграм мессенжерида +99893 382-58-00 рақамига 1 дақиқалик нутқ акс этган видеолавҳаларини юборишлари биланоқ, биринчи босқич иштирокчисига айланади.  

 Гулноза Бобоева, ЎзА