French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун хизмат кўрсатиш мажмуи
17:03 / 2026-02-23

Бугунги кунда юртимизда ёш авлодга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик эртамиз эгалари қалбида ишонч, келажакка умид ва масъулият туйғусини мустаҳкамламоқда. Айни шу изчил сиёсатнинг амалдаги ифодаси сифатида Наманган вилоятининг Чуст туманида “Чуст ёшлар хизмати” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур мажмуа Президентимизнинг 2025 йил 14 февралдаги  “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида  “Алоқабанк” томонидан ажратилган 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан замонавий қиёфага келтирилди.

Қайд этиш жоизки, туманда йигит-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, “стартап” ва инновацион лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, касб-ҳунар, рақамли технологиялар ҳамда хорижий тилларни чуқур эгаллаши учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида қатор амалий ишлар қилинди.

Тумандаги ёшлар етакчилари томонидан хатлов жараёнлари давомида 942 нафар ишсиз ёш рўйхати шакллантирилган. Туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотларнинг ҳамкорлигида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирга қадар 568 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди. Қолган 374 ишсиз ёшнинг 127 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилади. Улар орасидан 50 нафари “Чуст ёшлар хизмати”га ишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Янги марказда баҳолаш, суғурта ва биржа хизматлари, хорижий тиллар бўйича ўқув маркази, қишлоқ хўжалиги техник хизматлари, етказиб бериш, кўчириш, гилам ювиш каби ўнлаб хизмат турлари ҳам ўрин олган. Кўрсатиладиган хизматлар ҳудуддаги бошқа субъектлардан фарқли равишда рақобатбардош бўлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА