Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун очиқ эшиклар куни
16:22 / 2025-01-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамкор органлар томонидан жойларда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, фестиваллар ўтказилмоқда. 

Бухоро вилояти Миллий гвардия бўйича бошқармаси томонидан ҳам “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. 

[gallery-21253]

Ёшларни ҳарбий соҳага қизиқтириш, касбга йўналтириш мақсадида ўтказилган тадбирда халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. 

Тадбир давомида қўл жанги усталарининг жанговар ҳаракатлари, ҳарбийлар ҳамда кинология хизмати итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, ёшлар камондан отиш ҳамда от спорти бўйича маҳорат дарсларида иштирок этиб, ўз имкониятларини амалда синаб кўрди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА