Ёшлар учун мотивацион учрашув (+видео)
Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида турли тадбир ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таниқли тадбиркор ва бизнес мураббий Ҳусан Мамасаидовнинг талабалар билан “Музокара маданияти ва ундан олдинги ҳолат” мавзусидаги бизнес мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ҳусан Мамасаидов маъруза қилиб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ва синовдан ўтган режалаштириш воситалари билан ўртоқлашди. Муваффақиятсизликлардан сабоқ олиш ва мақсадларга эришиш йўллари ҳақида чуқур таҳлилга бой фикрлар билдирди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қийнаётган ҳаётий муаммолар, касб танлаш, вақтни бошқариш, қарор қабул қилишдаги иккиланишлар ҳақида фикр билдирди. Ҳусан Мамасаидовдан амалий тавсиялар олишди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/2dfVoAzoAec?si=Smz8g7L6IWUn6-TX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА